BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1075
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
2018 йил апрель ойининг энг яхши кинофильмлар топ 5 талиги
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 15.12.2018, 06:04 Ko'rildi: 160 Fikrlar: 0
Бугунги кунда ўзбек кино санъати хилма-хил жанрдаги фильмлар билан бойиб бормоқда. Кинотетарларда ҳам томошабинлар учун бир-биридан қизиқарли картиналар намойиш қилинмоқда. Қизиқ, апрель ойи сарҳисоби бўйича кинотеатрларда намойиш этилаётган қайси фильмларга талаб катта бўлди, Қуйидаги рейтингимизда энг кўп кўрилган 5 та картина билан танишиш имконига эгасиз. Топ 5 таликнинг 5 поғонасидан режиссёр дадахон Охуновнинг “Юрагимдасан” фильми ўрин олди. Бу картинада Дадахон Обидов, Юлдуз Ражабова, Жавохир Бакоев, Хусан Жўраев, Манучехр Қаландарзода, Махмуд Исмоилов, Шоҳида Исмоилова, Ғайрат Боймирзаев каби актёр ва актрисалар жамоаси иштирок этган. Топ 5 таликнинг 4 поғонасидан Руслан Ибрагимов режиссёрлигида тасвирга олинган “Эгизак ошиқлар” картинаси ўрин олди. Мазкур жангари комедия жанридаги фильм томошабинларни ўзига ром қилмоқда. Рейтингимизнинг қоқ маркази яъни 3 ўрин “Комила” фильмига насиб қилди. Фильмда Баҳора Арслонова, Марифат Ортиқова, Анжела Есимбетова, Дониёр Ҳафизов ва бошқа кўплаб иқтидорли ижодкорлар иштирок этишган. Картина режиссёри Икром Али. Ғоя ва сценарий муаллифи Дилафруз Али. Продюсер Шавкат Комилов. Маҳоратли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Асал ойи” фильми эса 2 ўрин билан рейтингимиздан жой олди. Хабарингиз бор, бу кино асар бир неча ойдирки, томошабинларни диққат марказида. Унда бош ролларни Азамат Аҳроров ҳамда Шаҳзода Муҳаммедова ижро қилган. Ваниҳоят биринчи ўрин. Режиссёр ва актёр Алишер Узоқовнинг “Музлаган” фильми апрель ойида энг кўп томоша қилинган фильм деб топилди. Алишер Узоқов ҳам яратган образлари билан, ҳам режиссёрлик иши билан халқимизнинг севимли ижодкорига айланиб улгурган. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг “Музлаган” фильмини тақдим қилиб мухлисларини қувонтирган актёр, ўз фильмида бош ролни ижро қилган.
Bo'lim: Shou biznes yangiliklari/ Шоу-бизнес
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi