BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1055
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
99 фоиз. Ҳаётимизни назорат қилувчи фойдасиз хаёллар
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 21.06.2018, 20:59 Ko'rildi: 30 Fikrlar: 0
Фалсафанинг прагматизм ва функционализм оқимлари асосчиларидан бири ва етакчи намоёндаси, Америка файласуфи ва руҳшуноси Уильям Жеймснинг шундай гапи бор: “Ўйларимизнинг 99 фоизи умуман фойдасиз, бироқ улар барибир ҳаётимизни назорат қилади. Кўпчилик фикр юритяпман, деб ўйлайди, бироқ аслида эски бидъатларни янги тартибга қўяди”.

Одатий фикр ва хавотирларингизни эсланг:

- Қизиқ, бошлиғим мен ҳақимда нима деб ўйлар экан?

- Ишимни йўқотсам, нима қиламан?

- У мени севармикан?

- Менимча, унинг мен билан иши йўқ.

- Қўлимдан ҳеч нима келмайди.

- Нима учун ҳаётимда ҳамма нарса ёмон?

- Саратон касаллиги билан оғриб қолсам нима бўлади?

- Ишим ўзимга ёқмайди, муаммо ўзимдамикин?

- Пулим учма-уч зўрға етади, муаммо нимада экан?

Рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Бундай фикрларнинг қандай фойдаси бор? Ҳеч қандай. Хаёлларимизнинг 99 фоизи бефойда.

Шунга қарамай, кўпчилик фикр юритиш тарзини ўзгартиришни имконсиз, деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларини оқлаб, шундай дейдилар: “Ўзимни ўзгартира олмайман”, “Бу ҳақида ўйлашни бас қилолмайман”.

Аслида бунинг учун бор-йўғи амалиёт талаб этилади. Бу ҳам бошқа кўникмаларга ўхшаш.

“Зўриқишга қарши яхши қурол – бир фикрнинг ўрнига бошқасини афзал кўриш”, деган эди Уильям Жеймс.

Бошқача қилиб айтганда, биз нима ҳақида ўйлаш, нима ҳақида ўйламасликни ўзимиз ҳал қилишимиз мумкин.

Қандай фикрлар фойдали экан?

Муаммоларингизни ечиш ҳақида ўйланг. Муаммо – ҳозирча жавоб топилмаган масала холос.

Олинган билимларни ўзлаштиришга ҳаракат қилинг ва ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириш учун улардан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўйлаб кўринг.

Қолганларига эса эътибор бермаса ҳам бўлади. Ахир, биз кўпинча шу қадар кўп ўйлаймизки, ҳаёт ўтиб кетаётганини сезмаймиз. Сиз бугун тонгда қуёш қандай чарақлаётганини кўрдингизми? Қаҳва ифори ёки ёмғирнинг шовқинига эътибор бердингизми?

Агар йўқ деган бўлсангиз, миянгиздаги фикрларга бу қадар кўп вақт кетказишни бас қилинг. Ўйлашни бас қилиб, яшашни бошланг.

Қандай қилиб жудаям кўп ўйлашни бас қилиш мумкин?

Муҳими –ақл билан англаш. Ҳар куни бефойда фикрларга чалғиганингизни пайқашга ҳаракат қилинг. Фикр юритиш тарзингизни кузатиб кўринг. Ўзингизга шундай денг: “Бу бор-йўғи яна бир фикр. Энди эса ҳақиқатга қайтаман”.

Бу ҳақда Уильям Жеймс шундай дейди: “Агар фикр юритиш тарзини ўзгартирсангиз, ҳаётингизни ҳам ўзгартирасиз”.

Қани, ўхшаяптими? Кўзларингиз экрандаги матн бўйлаб ҳаракатланаётганини ҳис қиляпсизми? Олинган маълумотни ҳаётда қандай қўллаш ҳақида ўйлаяпсизми?

Баракалла. Ана энди сиз фикрлаш қобилиятингиздан фойдаланяпсиз, аскинча у сиздан эмас.
Bo'lim: Psixologiya / Psixologik testlar
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi