BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1058
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 4
Mehmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Афсонавий жонивор, ҳайвонлар вампири Чупакабра энди одам қонини ичишга бел бойлабди…
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 21.07.2018, 16:28 Ko'rildi: 43 Fikrlar: 0
Чупакабра ҳануз афсонавийлигича қолмоқда. Дунёнинг ҳеч бир олими ҳали бу жонзот билан юзма-юз келмаган, унинг қонли кечмиши ҳақида аниқ деталларни тўплаш имконига эга бўлмаган. Барча чупакабрани тунги маҳлуқ сифатида билади. Яна шуни биламизки, чупакабра ҳақиқатан тунда ов қилади. У асосан ҳайвонлар, қушлар қонини ичади. Мана, бу гал оддий фермер олимлардан ҳам олдинроқ чупакбра билан тўқнаш келибди. Фермернинг айтишича, чупакабра унга ҳамла қилмоқчи бўлган. Лекин улгурмаган…

Бу фермер Парагвайда яшайди. Исми-шарифи Франсиско Молинас. Фермернинг ҳикояси афсонага қоришиқ эмас. Қизиқиб кўринг-а.

— Яқинда кечаси итларнинг безовта ҳуриши қулоғимга чалинди, — дейди фермер. — Шошилинч қўлимга винтовкани олдим-да, ташқарига чопдим. Не кўз билан кўрайки, анча нарида эчкиларимдан бири ўлиб ётибди. Унинг танаси чавақлаб ташланганди. Жон-поним чиқиб олдинга чопдим. Яна нарироқда олтита қўйим худди шу аҳволда жонсиз ётибди экан. Буниси ортиқча эди. Азбаройи жаҳлим чиққанидан фонарни олдинга тўғрилаб жониворларнинг кушандасини қидиришга тушдим. У узоқ қидиришга қўймади. Ҳов нарида кўзлари қизил, худди бўриники каби ёнаётган улкан маҳлуқ мен томонга совуқ тикилганча турарди. Илгари бундай маҳлуқни суратларда кўргандим. Дарров танидим. Унинг чупакабра эканига сира шубҳам қолмади.

Чупакабранинг нигоҳлари ниҳоятда қўрқинчли ва ҳар қандай одамни гўё гипнозлаб, қимирлашдан тўхтата оларди. Лекин мен бу қўрқув ва ҳадикларга сўз бермадим. Винтовкани ўқлаб бир неча маротаба унга қарата ўқ уздим. Қаранг, ўқдан ҳам қўрқмас экан бу маҳлуқ. Мен тепкини босардим, у қимир этмасди. Хайриятки, салдан кейин қўни-қўшнилар чиқиб қолишди. Улар ҳам қўлларида фонар ва милтиқлар билан менга яқинлашиб келишди. Чупакабрани кўришди-ю, у томон чопишди. Шундан кейингина маҳлуқ қочишга тутинди. Бахтга қарши қўшнилар қанча қувлаб, қидиришмасин, чупакабрани қайтиб кўришмади.

Тонг отгач, ҳаммаёқни титкилаб ташладик. Чупакабрани учратиш ва ўлдиришдан умидвор бўлдик. Йўқ, у изсиз ғойиб бўлганди. Топа олмадик. Кечаси чупакабра турган ерда бир томчи ҳам қонни учратмадик. Ахир, мен неча марта винтовкадан ўқ узган бўлсам, ҳаммаси чупакабрага теккан. Фақат у гўё арвоҳ каби бу ўқларни танасига хотиржам ва совуққонлик билан қабул қилиб олган…

Бу ғаройиб воқеа Лос-Седралес шаҳри яқинидаги фермер хўжаликлардан бирида содир бўлган. Молинас ўғиллари билан эртаси куни ҳисоблаб кўрса, чупакабра ўттиздан зиёд қўй ва эчкиларини бўғизлаб кетибди.

— Бу маҳлуқни ўқ олмаслиги бир дард-у, — дея ҳикоясини якунлади фермер. — Яна ўта ақлли ҳам экан. Агар ақлли бўлмаса, аллақачон қўлга тушарди…

Ҳақиқатан, Чупакабранинг ақллилиги хусусида криптозоологлар ҳам илгари кўп ёзишган. Ақллилиги шунда билинадики, чупакабра бир қишлоқда ҳайвонлар қонини ичиб, уларни ўлдирса, қайтиб бу қишлоққа ҳеч қачон қадам босмайди. Жуда қисқа фурсатда бошқа бир вилоят ва қишлоқда пайдо бўлади.
Bo'lim: Yo'g'eee, ana halos, hayratga soladigan ma'lumotlar
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi