BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1075
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Ҳафталик мунажжимлар башорати: Омад – ўз қўлингизда!
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 15.12.2018, 06:04 Ko'rildi: 166 Fikrlar: 0
Ҳамал
Ҳафта бошида даромадингизни ошириш учун қулай имкониятлар бўлади. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Фойдали шартномалар имзолашингиз эҳтимоли бор. Янги ҳамкорлар таклифларингизни қабул қилишга тайёр. Фақат тажрибали дўстлардан бошқарув сирларини ўргансангиз бўлгани. Дам олиш кунлари кўнглингиз нимани хоҳласа, шундай ҳордиқ чиқаринг.

Савр
Молиявий ҳолатингиз барқарор бўлади. Бироқ режадан ташқари харажатлар қилишингиз мумкин. Сешанба куни мавжуд муаммоларни ҳал этасиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида хизмат сафарини муваффақиятли амалга оширасиз. Шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг. Кўпдан бери кўришмаган яқинларингиз ташрифи кутилмоқда. Дам олиш кунларини улар билан бирга ўтказиб, унутилмас таассуротларга эга бўласиз.

Жавзо
Жавзо буржи вакилларига бу ҳафта омад кулиб боқади. Режалаштирилган барча юмушлар кўнгилдагидек амалга ошади. Бунинг учунимконият ҳам, куч-қувват ҳам етарли. Молиявий жиҳатдан ҳам муваффақият улар томонда бўлади.

Турли кўнгилочар тадбирларда иштирок этиб, янги дўстлар орттирасиз. Улар билан дам олиш кунлари табиат бағрига сайрга чиқасиз.

Саратон
Бизнесдаги таваккал кўпинча омад келтиради. Лекин бу ҳафта таваккал қилишдан кўра, мутахассислар билан маслаҳатлашганингиз маъқул. Ана шунда фойдали ва самарали ишларни амалга оширасиз. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг. Ҳафта сўнгида рўзјор учун зарур харидларни қиласиз. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқишингиз мумкин.

Асад
Ўзингизни кўрсатиш учун имконият тујилади. Иккиланмай, ишонч билан ҳаракат қилинг. Ҳеч ким сизнинг иқтидорингизга шубҳа қилмаяпти.

Сешанба куни келажагингиз учун фойдалишартномаларни имзолайсиз. Янги дўстлар орттирасиз. Бироқ уларнинг ҳамма гапига ишонаверманг. Ҳафта охирида оила аъзоларингизга берган ваъдангизнинг устидан чиқиб, уларни хурсанд қиласиз.

Сунбула
«Сунбула»лардан бу ҳафта кузатувчанлик талаб этилади. Бегоналар ишингизга аралашишига йўл қўйманг. Ана шунда режалаштирган барча ишларингиз кўнгилдагидек амалга ошади.

Оилавий масалаларни ҳал этиш учун ҳам имконият туғилади. Дам олиш кунлари олис сафарга чиқиш, бојда ишлаш ёки дўстлар билан учрашиш учун қулай фурсатдир. Қай бирини танлаш ўз ихтиёрингизда.

Мезон
Олий мақсадларингизни унутиб қўйманг. Уларга эришиш учун янада фаол ҳаракат қилинг. Сиз учун чоршанба энг самарали кун.Фойдали ва истиқболли шартномалар имзолайсиз. Тортинмай, бор истеъдодингизни ишга солинг. Дўстларингиздан ёрдам сўрашдан уялманг.

Ҳафта охирида кўнгилочар масканларга бориб, оилавий ҳордиқ чиқарасиз.

Ақраб
Бу ҳафта «ақраб»лар ўз тақдиридан хурсанд бўлади. Кўплаб орзулари амалга ошади. Ҳафтанинг биринчи ярмида улар қаттиқ тер тўкишига тўјри келади. Душанба куни барча молиявий юмушлар муваффақиятли амалга ошади, лекин шошилмаслик керак. Пайшанба куни фойдали шартномалар имзоланади.

Қавс
«Қавс»лар учун бу ҳафта қизиқарли саргузаштларга бой бўлади. Моддий аҳволингизни анча яхшилаб оласиз. Бундан ҳамма хурсанд бўлади. Яна касбий маҳоратни ошириш учун ҳам қулай имконият туғилади. Дам олиш кунлари дўстларингиз билан табиат бағрига сайр қилиб, унутилмас таассуротларга эга бўласиз.

Жадий
Ҳаётингизда яхши янгиликлар рўй беради. Ва бу ҳафта унутилмас онлари билан бир умр ёдда қолиши мумкин. Фақат зиддиятли вазиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ишингизда кўпдан бери ечимини кутиб ётган муаммолар ҳал этилади.

Дам олиш кунлари уйда зерикиб ўтиргандан кўра, жигарларингизни йўқланг. Улар сизнинг ташрифингиздан, албатта, хурсанд бўлишади.

Далв
Жамоат ишларида фаол иштирок этасиз. Раҳбарингиз ҳам меҳнатингизни муносиб эътироф этади. Молиявий аҳволингиз янада мустаҳкамланади. Сизни қўллаб-қувватловчи ҳомийлар кўпаяди. Бироқ сиз ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмассиз.

Дам олиш кунлари эски қадрдонлар билан учрашасиз. Аммо уларга сирларингизни ошкор этманг.

Ҳут
«Ҳут»лар учун бу ҳафта қизиқарли саргузаштларга бой бўлади. Улар кундалик ҳаётга дахлдор янгиликлар исташади. Бироқ юлдузлар шошилмасликни маслаҳат беришяпти.

Бизнес ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлайсиз. Моддий аҳволингиз анча яхшиланади. Оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашиб, харажатлар рўйхатини қайта кўриб чиқинг. Якшанба — харидлар учун қулай кун.

Манба: Darakchi.uz
Bo'lim: MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР/Munajimlar bashorati/https://zamin.uz/...
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi