BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1058
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Эри билан ажрашган аёлнинг сўнгги миннатдорлик мактуби…
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 21.07.2018, 16:34 Ko'rildi: 35 Fikrlar: 0
Одатда оила бузилгач, бир умр собиқ эр-хотинлар бир-бирларини кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ ҳолатда яшаб ўтишади. Бироқ исми-шарифи сир тутилган бу аёл эри билан ажрашгач, ўзида куч топа олди ва собиқ эрига ўз миннатдорлигини изҳор этди.

— Ҳурматли ва азиз собиқ ёстиқдошим, — деб бошланади мактуб. — Мана, бугун ниҳоят 15 йилдан сўнг сиз билан биргаликда кечирган ҳаётим якун топди. Мен 15 йил ичида тўлиқ ўз жазо муддатимни соф кўнгил билан ўтадим. То ЗАГС дан ўтишдан тортиб, ажрашиш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйишга-да, чин юракдан ёндашдим ва ниҳоят озодликка чиқдим, эркин нафас ола бошладим. Шу сабабли ҳамма-ҳаммаси учун сизга ўз миннатдорлигимни изҳор этмоқчиман.

1. Сиз туфайли ҳаётнинг турли мушкулотлари, азобли лаҳзаларини, жумладан, уй калитини, пул, қўл телефони йўқотиш азобига бардош қилишни ўргандим. Ҳамма вақт сизнинг бўш асаб томирларингиз азият чекмаслиги учун муаммоли ва чигал вазиятлардан ўз кучим билан чиқиб кетишга одатландим.

2. Сизнинг шарафингиз билан ҳамшираликни ўзлаштирдим. Болалар хасталанса, ҳамшира чақиришга имкон йўқ эди. Сиз шприцни кўрсангиз, ҳушингиздан кетиб қолардингиз. Шунинг учун болаларимга укол қилишни ўргандим, кейин ҳар гал сизни ҳушингизга келтирадиган бўлдим.

3 Сизнинг шарафингиз билан уйдаги барча таъмир ишларини ўз зиммамга олдим. Қулф бузиладими, электр ўтказгичлар ишдан чиқадими, уй деворларини суваш керак бўладими, ўзим бажарадиган бўлдим. Чунки сизнинг бу ишларга вақтингиз ҳам, кучингиз ҳам етмасди. Хайрият, яхшиям шу ишларни ўрганиб олган эканман. Энди эркаксиз яшашга сира қўрқмайман.

4. Сиз туфайли ЖЭК дагилар билан жанжаллашишга, йўл патрул хизмати вакиллари билан тортишишга, жарималарни тўлашга, тушунтириш хатлари ёзишга ўргандим. Айтганча, сиз ҳайдовчилик гувоҳномангизни бой бергач, ўзим ҳайдовчиликка ўқидим. Ахир, сизни қаергадир олиб бориш, ёки олиб келиш зарур эди-да!

5. Сизнинг шарафингиз билан озиб кетдим. Чунки ҳали бозор, ҳали мактаб, ҳали боғча, ЖЭК, маҳалла қўмитаси, дўконга чопиш менинг зиммамда бўлди. Агар шуларнинг ҳаммасини бир нуқтага жамланса, мен енгил атлетика, оғир юкларни кўтариш бўйича чемпионга айланиб кетган бўлардим. Нима қилай? Сиз югур-югурларни жинингиздан ёмон кўрардингиз.

6. Сизнинг шарафингиз билан мен бир неча касбни эгаллашга мажбур бўлдим. Сабабини биласиз. Рўзғорни тебратиш, сизни, болаларни кимдир боқиши керак эди-ку, ахир!

7. Биласизми, мен сиздан яна шунинг учун миннатдорманки, ниҳоят мен билан яшашдан чарчаб ўз ихтиёрингиз билан кетишга қарор қилдингиз. Кетаётганингизда, уй эшигини жуда қаттиқ тарақлатиб ёпдингиз. Агар секин ёпсангиз, менинг кетаётганингиз учун қанчалар чуқур нафас олганимни эшитардингиз, енгил тортганимни кўрган бўлардингиз.

Раҳмат сизга! Мени тинч қўйганингиз, менга эркинлик ҳадя этганингиз учун раҳмат! Мен сиздан жуда-жуда миннатдорман! Ҳурмат ва эҳтиром билан: собиқ завжангиз.
Bo'lim: Oyila Tilsimi, Oyiladagi muammolarga yechim va maslaxatlar
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi