BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1058
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Қиз болани эрта эрга берманг...
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 21.07.2018, 16:34 Ko'rildi: 19 Fikrlar: 0
Биринчи Президентимизнинг китобини варақлай туриб, бундан бир неча йиллар муқаддам вилоятлардан биридаги сафари чоғида айтган сўзларини ўқидим: “Қиз болани эрта эрга берманг. Агар менинг шу илтимосимни қабул қилсангизлар, мен сизлардан умрбод рози бўламан. Қиз болани коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни узоқни кўра билмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман. Қиз бола аввал касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, жамиятимизнинг фаол аъзосига айланади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади. Бу менинг энг катта орзуим ва тилагимдир”.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, мана шу сўзлар ҳар қандай одамни ўйга толдирадими? Атрофига зийраклик билан боқишга ундайдими? Тўғри, юртимизда бахтли оилалар кўп. Уларни кўриб қувонасан. Афсуски...

Опа-сингил қуда бўлди. Тўйдан бир ой ўтиб куёв бола ажрашгани ариза ёзгани келяпти. Бошқа севгани бор экан. “Қуда тутинсак, янаям яқин бўламиз” деб ўйлаган опа-сингил юз кўрмас бўлиб кетяпти.

Яна бир хонадонда хали ҳаётнинг паст-баландини кўриб улгурмаган қиз келинлик либосини кийяптию икки ой ўтиб оғриб қолгач, ота-онасиникига кетмоқда. Куёв “ажрашаман” дейди. Суриштирсангиз, арзимаган сабаблар...

Баъзи оғзи полвон йигитларимиз ота-онасининг раъйига қараб келинчакда кўнгли бўлса ҳам жавобини бериб юбораётир. Маҳалла отинойисининг бепарволигини кўриб, ҳайрон қоласиз.

Яраштириш комиссиясида кечагина апоқ-чапоқ бўлган қудаларнинг, бир-бирига ширин жилмайиб турган келин-куёвларнинг оилавий можаролар оқибатида гапираётган сўзларини эшитсангиз, ёқа ушлайсиз.

Иш тажрибамда мана шундай мисолларга жуда кўп дуч келаман. Эрта никоҳ оқибатида ҳали ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, бир-бирини яхши тушунмаслиги, феълу атворидаги зиддиятлар яққол кўзга ташланиб қолади. Келиннинг орқасидан келадиган йўқловларнинг озу кўплигига қараб тўн бичадиганлар бор. Маъзар, сомса-патир қайнонанинг кўнглига ёқмапти, эмиш. Ўзингиз ҳам бир пайтлар келин бўлган эдингиз, эслайсизми, дейиш керакми?

Обдон таҳлил қилсак, қизларимиз бошқа уйга боргандан кейин тез-тез оғриб қолаётганлигини ҳам эшитамиз. Ана ўшанда қайнона-келин бир-бирини тушунмайди. “Келинлик вазифасини бажара олмаяпти” деган иддаолар юзага чиқади. Айнан эрта никоҳ қурбони бўлмиш қизалоқнинг янги оилага кўникмаётганлиги туфайли ҳам ажримлар сони ортиб бораётир.

Шу ўринда “Оила маркази”, хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғини – мана шу “учлик” зиммасига жуда катта юк тушади. Тушунтириш, тарғибот, маслаҳат бериш билангина иш битса кошки эди. Биз эрта никоҳ, унинг оқибатида рўй бераётган ажримларнинг олдини олиш масаласига ниҳоятда жиддий эътибор бермасак бўлмайди. Буни шунчаки “ҳар кунги гап-да” дея қабул қилмаслигимиз зарур. Турмушнинг аччиқ-чучугини кўп тотиган нуроний отахон ва онахонлар бизнинг чинакам мададкорларимиздир. Келинг, мактабда, оилада, маҳаллада, меҳнат жамоаларидаҳаётимизга доғ бўлиб тушаётган мана шу масалага кенгроқ ёндашайлик.

Мустаҳкам оилаларимиз кўпайса, қизларимиз бахтли хонадонларнинг бекалари бўлсалар, нур устига нур. Йигитларни ана шу бахт қўрғонини асраб-авайлашга ўргатайлик. Келинчак бош эгиб таъзим билан кирган янги уйининг остонасидан яна бошини эгиб чиқиб кетмасин.
Нодирахон ОМОНБОЕВА,
фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш тизими ходимаси.

Манба: "Даракчи"
Bo'lim: Oyila Tilsimi, Oyiladagi muammolarga yechim va maslaxatlar
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi