BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1058
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Ёлғизлик касалликми?
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 21.07.2018, 16:30 Ko'rildi: 23 Fikrlar: 0
Миннесота университети олимлари узоқ ижтимоий изоляция инсон организмига жисмоний оғриқ бериши ва давомли деструктив таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди. Америка юрак касалликлари ассоциацияси шу ҳақида хабар берди .

Манбага кўра, ёлғизлик организмнинг умумий ҳолатига қараб, мия ва бошқа ички органлар "эскириши"ни тезлаштиради ҳамда ўлим хавфини 50-70 фоизга оширади.

Олимларнинг маълумотларига кўра, ижтимоий изоляция юқори қон босими ривожи хавфини сезиларли даражада ошириши ва одамларни жаҳлдор қилиб қўйиши мумкин. Шифокорлар ёлғизлик натижасидаги ўлим ҳолатларини юрак касалликларига қиёслашади - ҳар ҳолда ижтимоий изоляция ва юрак-қон томир касалликлари натижасидаги ўлим ҳолатлари статистикаси ёлғиз инсонлар бошқаларга нисбатан 3,5 баравар тезроқ ҳаётдан кўз юмишларини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча ёшдаги кишилар ижтимоий изоляцияга маҳкум: олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 20 ёшдан 80 ёшгача бўлган кишилар бундан азият чекишар экан. Бундан аввал Квинсленд Университети олимлари ҳам худди шу гипотезани тасдиқлашган эди. Уларнинг фикрича, ижтимоий муносабатларнинг йўқлиги инсонга алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан-да кучли салбий таъсир кўрсатади.
Bo'lim: Savol va Javob
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi