BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1069
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 5
Mehmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Комедияга айланган фаҳш учун “браво”!
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 16.10.2018, 09:38 Ko'rildi: 85 Fikrlar: 0

*Ушбу мақолада журналист Хуршид Серобов ўзбек кулгу санъати маиший-интим мавзудан чиқиб кета олмаётгани ҳақида мулоҳаза юритади. *

Кейинги йилларда Ҳожибой Тожибоев каби “халқдан олиб халққа берадиган” қизиқчилар сони ниҳоятда камайиб бормоқда. Айниқса, қизиқчилар жамоасининг театрлашган концерт дастурлари интернетда энг кўп кўрилаётган, муҳокама бўлаётган дастурларга айланиб улгурди.

Яқинда диски чиқиб тезда оммалашиб кетган “Миллион” жамоасининг янги концерт дастурини "Youtube"да 9 млн. 392 мингдан ортиқ киши кўрган. Жамоанинг тўрт аъзоси гуруҳдан кетганини маълум қилиб, янги “Миллий арт” жамоасини тузишган. “Белдан пастга” ҳазил қилса-да, камида 9 млн. 392 минг мухлиси бор янги жамоа “миллий санъат” кўрсатмоқчи бўлди. Концерт дастури тақдим этишаётганда эса янги жамоа “Браво” деб номланганига гувоҳ бўлдик.

“Браво” жамоаси “Халқлар дўстлиги” санъат саройида 11 – 14-сентябрь кунлари илк концерт дастурини тақдим этди. Концертдан аввал интернетда жамоа аъзоси Отабек Мирзахоловнинг интервьюси тарқалган эди. Унда Отабек Мирзахолов янги жамоа “+18” ҳазиллар қилмаслигини, жамиятдаги муаммо ва камчиликларни ҳажв қилишини айтиб ўтганди.

Концерт дастурига одам нима мақсадда киради? Санъат саройи эшиги ёнида кутиб турган, ўзини талаба деб таништирган мухлислардан бирига шу саволни бердим. “Миллион"дан зўр чиқса керак. Мен маза қилиш учун кираяпман. Қизларнинг устидан куламиз, янги приколлар чиқиб қолар” деган жавобни эшитдим.

Аксар ёшлар “трендга янги прикол қўшиш” учун киришади. Кимнидир мазах қилиш учун “Браво” жамоаси ишлатган “мазах”лардан фойдаланилади.

Жамоадан янги нарса (тахминан бугун жамиятда урчиб ётган коррупция, GM машиналари нархининг тўхтовсиз ошиши, лаганбардорлик ва ҳоказолар ҳажв қилинишини) кутган ҳолда санъат саройига кирдим.

Дастур бир неча қисмга бўлинган. Дастлабки қисмда саломлашув ва қисқа ҳазиллар. Саломлашувнинг ўзидаёқ “белдан тепага” чиқмаган қизиқчилар мақсадларини билдиришди.

“Қатортол”, “яма”, “от” ва ҳоказо сўзларга урғу берилиб, улардан кулгу ясашга уринилган.

“Англияда ўрта асрлардаги суд” номли театрлашган саҳна кўринишида бугунги одамлар феълидаги айёрлик, калтабинлик каби жиҳатлар ҳажв қилинган. Бир қарашда “Англия суди”, “ўрта аср” каби изоҳлар “жамият”ни яширишдек туюлади. Томошабинни тагмаъно чиқаришга ундайди. Лекин ҳазиллар тобора майдалашиб “эротик кулгу”дан уёғига ўта олмаган.

Яна бир ҳажвий кўринишда урушдан қайтган эр хотини билан ухлаб ётибди. Шунда тўсатдан эр “отаман, пақ-пақ” деб шовқин қилади. Хотин эса қофияли гапиради: “Адаси, отсайиз отинг, бўмаса ётинг”.

Албатта, бутун зал гуррос кулади. Уят нима эди ўзи деб ўйланиб қолади одам. Ўзим ҳам беихтиёр куламан, лекин наҳотки бу гаплар саҳнада айтилаяпти деган пафосда қоламан.

Кейингиларини кузатамиз.

“Робинзон Крузо ва Жумавой” номли театрлашган саҳна кўриниши яхши пролог билан бошланган. “Робинзон”нинг пародияси сифатида тақдим этилган бу саҳна кўринишида “Робинзон” чиқиб, “Хайрият, бу ерда фалон одамлар, фалон лаганбардорлар йўқ” деб тоза сферага келиб қолгандек гапиради. Жумавой чиқиб келиши билан “саҳна кўриниши” яна комик сексизмга айлана бошлайди.

Дастурда эътиборли бир саҳна кузатилди: чекка қишлоқлардан бирига ТВ ходимлари келади. Шунда бошловчи содда бир одамга “Неча пул ойлик оласиз?” дейди. “Содда одам” бошловчига қараб “Ойлик... нима у?” дейди ва қўшиб қўяди: “Шаҳардаги одамлар қилган ишига пул оладими?”. Бироз бўрттирилган ҳажв бўлса-да, ойлик иш ҳақи масаласидаги ижтимоий муаммо сатирик усулда бироз очилган.

“Қишлоқдаги битирув кечаси” саҳна кўриниши кўпчиликни қизиқтирди. Катта ёшлиларни ёшликка қайтарадиган, кўп нарсаларни эслатадиган яхши кўриниш. Кўринишда узоқ йиллардан бери тақиқда юрган Дадахон Ҳасаннинг “Бир кеча меҳмонинг бўлай” қўшиғи ижро этилди. Лекин қўшиқдан ҳам мухлисларда “эротик кулгу”ни уйғотиш учун фойдаланилган. Агар шу кўринишдан хулоса чиқариш мумкин бўлса, англашиладиган ҳолат: мактаб ўқувчилари фаҳшдан бошқа нарсани ўйламайди.

Яна бир театрлаштирилган кўриниш “Уч йиллик ҳарбий хизматда” деб номланган. Ҳарбий хизмат ҳаётидан кулгили ҳолатларни истаганча топса бўларди, лекин “санъаткорлар” яна “фаҳш”дан кулгу излашган. Кўринишнинг бир жойида аскар йигитни ётқизиб унинг устидан кулиш саҳнаси бор. Бу шунчаки кулиш эмас, гейликка ишора бор. Шу жойига келганда томошабинда ёмон кайфият пайдо бўлади. Бу саҳна чидаб бўлмайдиган саҳна.

Қизиқчилар жамиятдаги муаммоларни сатирик фош қилиши орқали санъаткорлик даражасини кўрсатади. Лекин “Браво” жамоаси маиший мавзулар орасида қолиб кетган ва саҳна этикасини унутган.

Ҳожибой Тожибоевнинг “халқдан олиб халққа бериш” тамойилини бравочилар ҳам ўзлаштирган бўлса халқимизда шундай бепарда гаплар кўп. Лекин саҳна этикасида бу гаплар фильтрланиши керак. Ахир санъат аҳлида “саҳна – муқаддас” деган ақида бор. Саҳнага “фаҳш сўз”ларни олиб келиб шу билан томоша кўрсатган “Браво” жамоаси комедия ниқобидаги фаҳш тарғиботида яна бир қадам ташлади.

4200 киши концертдан қандай “маънавий озиқ” олиб чиққанини қўя турайлик. Агар бу дастур диск ҳолида чиқса, "Youtube"га қўйилиб, яна 9 миллион одам кўрса, демак, келадиган бекатимизга келганимиз ҳақиқат. Бунинг олдини олиш керак. “Ўзбекконцерт” бадиий кенгаши дастурни кўрдимикан деган савол бор.

Концерт дастуридан хулоса битта: “Браво” жамоаси интим гаплар билан кулдиради, холос! Комедияга айланган фаҳш учун “браво”!

Хуршид Серобов

Журналист

manba: turon24.uz
Bo'lim: Shou biznes yangiliklari/ Шоу-бизнес
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi