BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1053
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Munisa Rizayeva "Ovuna" qo'shig'i uchun "KLIP" suratga oldirdi..
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 23.05.2018, 20:04 Ko'rildi: 21 Fikrlar: 0
Элимиз суйган санъаткор, жозибали хонанда Муниса Ризаева “Овуна” қўшиғи учун видеоклип суратга олдирмоқда. Маълумки, бу қўшиқ ҳозирги кунда тингловчиларнинг севимли тароналаридан бирига айланган. Шу сабабли, клип ҳақидаги хабар хонанданинг барча мухлисларини қувонтирса ажаб эмас. “Бу клип ватанпарварлик ҳақидаги клип. Унда милиция ходимининг ҳаёти акс этган. Улар ҳар доим халқини қўриқлаб, инсонларга ёрдам беради. Халқининг қувончи учун жон куйдириб меҳнат қилади. Мендан бу касб эгалари кўп марта ўзларининг ҳаёти ҳақида клип тасвирга олишни сўрашар эди. Олдин бундай клип ишлашга имкон бўлмаган. Бироқ шу кунларда имконият туғилди. Жамшид Ҳожиниёзов бу қўшиқ учун сценарий ёзди ва бизга маъқул келди. Шундан сўнг ватанпарварлик акс этган клипни тасиврга олишни бошладик. Бу клипнинг бош қаҳрамони, партнёрим Шоҳруҳ Ҳамдамов билан биринчи марта ишлашим. Бу актёрни бизга режиссёр тавсия қилган. Олдин танимаган бўлсамда, жуда яхши ишламоқда. Менинг клипдаги образимга келсак, жудаям оддий қиз образини яратяпман.” –дейди Муниса Ризаева. Хонанда видеоклипда бир нечта образда намоён бўлади. Унинг либослар устида Ҳилола Шер иш олиб бормоқда. Режиссёр Сарвар Исаев, тасвирчи Ёдгор Носиров.
Bo'lim: Shou biznes yangiliklari/ Шоу-бизнес
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi