BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1053
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
"Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?"
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 23.05.2018, 20:06 Ko'rildi: 18 Fikrlar: 0
Вадим исмли бир тижорат ҳамкорим бор. Яхши йигит, айрим миллатдошларига ўхшаб ичмайди, чекмайди, хушмуомала. Тожик тилида бийрон сўзлашади.Доим учрашганимизда "Шу йигитга биргина иймон кам. Аллоҳ ўзи ҳидоят йўлига бошласа экан", деб ўйлайман-да, лекин гап оча олмайман. Яқинда билиб қолдим, Исломга кирган, исми Умар экан.

"Нега менга айтмагансан? Мен ҳам хурсанд бўлар эдим. Ахир сени Вадим деб юрибман", дедим. Дарди тўлиб юрган экан: "Қаерда мусулмонлигимни билишса, дарров "Қайси мазҳабдасан? Ақиданг қандай? У адашган, бу домлага борма, униси ваҳҳобий, буниси салафий, фалончи ҳизбий", деган гаплар бошланади. Баъзи аҳмоқлари ҳатто "Нега динингни алмаштирдинг?" – дейишгача ҳам борадилар. Шунинг учун мусулмонлигимни айтмайман. Ҳатто жума намозига ҳам бошқа масжидга, мени ҳеч ким танимайдиган жойга бораман. Сизларни тушунмайман, "Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?", деб қолди.

Лом-мим дея олмадим...

Эҳ Умар, Умар... Сенга нақадар ҳасад қилишимни билсанг эдинг. Биз мусулмонликни мерос қилиб олдик, сен эса уни қидириб, таниб, ўрганиб топдинг. Сен иймон қадрига етасан. Биз эса ўзимиз билан оворамиз...

Манба: Azon.uz
Bo'lim: Islom dunyosi.. Juma Kunining sirlari Ramazon va Ramazon oyi haqida
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi