BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1053
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 4
Mehmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Сардор Мамадалиевнинг “Йигит ноласи” номли концерт дастуридан батафсил
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 23.05.2018, 20:01 Ko'rildi: 26 Fikrlar: 0
Хонанда Сардор Мамадалиев маълумки, 5, 6, 7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Йигит ноласи” деб номланган яккахон концерт дастурини намойиш қилмоқда. Концерт юқори кайфиятда, файзли ва мазмунли ўтмоқда. Дастурда жами 27 та халқимиз севган тароналар билан бирга, янги қўшиқлар ҳам ижро этилди. Концерт икки қисмни ўз ичига олган бўлиб, ўзига хос интро билан бошланди. Дастурнинг биринчи қисмида “Йигит ноласи”, “Эркак”, “Ўғлим” қўшиқлари билан бирга, “Мен қотилман” қўшиғи ижро қилинди. Бу қўшиқнинг яқиндагина суратга олинган клипи ҳам катта экранда намойиш қилинди. Бундан ташқари, Мирзабек Ҳолмедов билан бирга куйлаган биринчи дуэт таронасини ҳам тақдим қилишди. Дуэт эса Мирзабек Ҳолмедовнинг ҳазилларига боғланди. Иккинчи қисм эса “Ватан” қўшиғи билан бошланди. “Наманган тановари”ни куйлаганда эса томошабинларни руҳлантириб юборди. Сўнг “Шойи рўмол” қўшиғини ҳам ўзбек тилида, ҳам тожик тилидаги турини ижро қилди. “52 ВАТАНДОШ” қўшиғини куйлаганда, мухлислар қалби жумбўшга келди. Мирзабек Ҳолмедов айтиб берган “Она-она” шеъри эса томошабинларни йиғлатди. Шеър “Ота-онанинг ризо бўлмаса” таронасига уланди. Сўнгра “Ай яй яй”, “Маматов”, “Стабой”, “Попури”, “Армонларим”, “Йиғлатма”, тароналарини куйлади. Шунингдек, шогирди Жалолиддин Абдуллаев аввалига Сардор Мамадалиевнинг репертуаридан бўлган сара қўшиқларидан бирини устози билан биргаликда, кейин эса ўз ижодидан бўлган мусиқий асарни куйлади. Бу орада “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви жамоаси кутилмаган ташрифи-ю қалтис ҳазили билан хонандани саҳнада, мухлислари кўз ўнгида шокка туширди. Хонандани навбатдаги мувофаққиятли концерт дастури билан қутлаймиз.
Bo'lim: Shou biznes yangiliklari/ Шоу-бизнес
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi