BO'LIMLAR
Bizning saytimizda kim bilan Intervyu bo'lishini xoxlaysiz?
Всего ответов: 1053
Mini chat
мини-чат от csomsk.ru
200

BIZ BILAN ALOQA
Admin: Farruh (Farab)
Tel: +998 (93)5788083
Pochta: www.dj.farruh.uz@mail.ru
Odnoklassniki profil
SAYTDA KIM BOR?
Barcha Online: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Sarvar va Komil (Benom Guruhi) ning "Chunki Bu Biz" kansert dasturi qanday o'tmoqda.. 5 Qisimli film Batafsil
Reyting:
Qo'shdi: farab Sana: 23.05.2018, 20:07 Ko'rildi: 61 Fikrlar: 0
1, 2 май кунлари "Истиқлол" санъат саройида Сарвар ва Комилнинг "Чунки бу биз" номли жонли ижродаги кино концерти бўлиб ўтди. Ижодкорлар бу сафар ҳам халқимиз олдидаги имтихонни аъло даражада топширди. Концерт "Чунки бу биз" фильмининг биринчи қисми билан бошланди. Сўнг "Қизалоқ" қўшиғи билан Сарвар ва Комил саҳнага чиқишди. Илк қўшиқданоқ, мухлислар қувончини ҳайқириғи- ю давомли олқишлари билан билдиришди. "Февраль" қўшиғини эса бирга куйлаб, концерт бошидан хонандаларни қўллаб қувватлашни бошлашди. Сўнг фильмнинг иккинчи қисми намойиш этилди ва "Айт" қўшиғига уланди. "Ёғади ёмғир"ни ҳам мухлислар бирга куйлашди. Навбат "Кўз ёшларим" қўшиғига берилди. Концерт фильмнинг 3-қисми билан давомланди. Бирин кетин "Хазон", "Эсламадинг", "Асалим", "Эркалай" тароналарини ижро қилишди. Мухлисларнинг фаоллиги хонандаларни хаттоки ҳаяжонда ушлаб турди. Ташриф буюрган ҳар бир томошабин, уларнинг ашаддий мухлиси эканини англаш қийин эмас. Деярли ҳар бир севимли қўшиқларини чироқлар ёғдуси билан кутиб олиб, жўр бўлиб куйлашди. Фильмнинг 4-қисмидан сўнг, "Кечаги кун", "Қанийди сени", "Бахтли бўл", "Сўрама" қўшиқлари кетма кет ижро этилди. Сўнг фильмнинг 5-қисми намойиш этилди. Томошабинларнинг хайрати тобора ошиб борди. "Сўнгги бор", "Телбаман", "Ортингга қара" "Ме & You" тароналари концертга алоҳи файз бағишлади. Барча кутган он, фильмнинг сўнгги қисми тақдим қилинди. Дастур “Ватаним” қўшиғи билан якунланди. Такрорланмас, позитивга бой, меҳр-муҳаббатга тўла дастур узоқ вақт эсда қолиши табиий. Шунингдек, инстаграм ижтимоий тармоғида ўтказилган танлов ғолиблари ҳам ташриф буюрдилар. Сарвар ва Комил дастур давомида бир неча бор мухлисларига миннатдорчилик билдирдилар.
Bo'lim: Shou biznes yangiliklari/ Шоу-бизнес
Fikrlar / izohlar
Barcha izohlar: 0
Xato!
Hurmatli mehmon, izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting.
Copyright © 2018 ShouMp3.NeT 2018 Barcha huquqlar himoyalangan.
uzbek.mobi